Тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабат

       

ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

2018 йилда жами 1 минг 319 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 6 минг 913 та (вилоятдаги улуши 33,4%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 6 минг 577 таси ёки 95,1 фоизи фаолият кўрсатмоқда (336 таси ёки 4,9 % турли сабабларга кўра фаолияти тўхтатилган).

Фаолият кўрсатаётган 6 минг 577 та кичик бизнес субъектларининг 1769 таси савдо (улуши 26,9%), 1333 таси саноат (20,3%), 808 таси қурилиш (12,3%), 822 таси яшаш ва овқатланиш хизмати (12,5%), 334 таси ташиш ва сақлаш хизмати (5,2%), 207 таси соғлиқни-сақлаш соҳаси (3,1%), 180 таси ахборот ва алоқа хизматлари (2,7%) ҳамда 1124 таси тадбиркорликнинг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.

2018 йил авомида 8 минг 345 та тадбиркорлик субъектларига 1 трлн. 211,9 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, 2017 йилга нисбатан 40,0 фоизга кўп ажратилди. Бунинг натижасида банд аҳолининг кичик бизнесдаги улуши эса 84,7 фоизни ташкил этди.

Жумладан,

саноат тармоқларни ривожлантиришга 464,3 млрд. сўм;

қишлоқ хўжалигига 155,5 млрд. сўм;

савдо ва умумий овқатланишга 209,9 млрд. сўм;

қурилишга (бино ва иншоатлар қуриш ва сотиб олиш учун) 33,6 млрд. сўм;

маиший хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 40,8 млрд. сўм;

траснпорт ва алоқа соҳасига 22,5 млрд. сўм;

ҳунармандчилик соҳасига 41,2 млрд. сўм;

тадбиркор аёлларнинг 1738 тасига 164,5 млрд. сўм;

"Ёшлар - келажагимиз" дастури доирасида 8,0 млрд. сўм;

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури мувофиқ 8,2 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Шу билан бирга, ҳудуд (сектор) раҳбарларига тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича шахсий жавобгарлик вазифаси юклатилиб, ушбу орқали 2019 йилда янги солиқ Концепциясига мувофиқ тушум манбасини кенгайтириш вазифаси юклатилган.

       Жумладан, 2019 йил якунига қадар 1-секторда 287 та, 2-секторда 294 та, 3-секторда 297 та ва 4-секторда 327 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш белгиланган.

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM