Мажбурий ижро бюроси муносабат билдиради

Фуқаро Рахимова Камила Рахимовнанинг “Самарқанд шаҳар Мироншох кўчаси 4-манзилда қурилган кўп хонадонли турар-жой биносини бузмаслик тўғрисида”ги Сизнинг телеграмм мессенжерингизга қилган мурожаатига қуйидагиларни билдирамиз.

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Самарқанд шаҳрида янгитдан қурилаётган бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш ва қонунийлигини ўрганиш ҳақида”ги 441-Ф сонли қўшма фармойиши билан тасдиқланган ишчи гуруҳлари томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган барча қурилиш ишларининг қонунийлиги ўрганиб чиқилиб, Самарқанд шаҳар Мироншох кўчаси 4 манзилда “Афросиёб хосият бегим макони” МЧЖ томонидан кўп қаватли уй-жой бинолари мутасадди идора ва ташкилотларнинг қурилишга рухсат берувчи рухсатномаларисиз қурганлиги аниқланганлигини ва мазкур ҳолат бўйича ишчи гуруҳ томонидан тегишли далолатномалар тузилган ва ҳуқуқ тартибод идоралари томонидан тергов ишлари олиб борилиб, суднинг тегишли қарори қабул қилинган.

Бугунги кунда, ноқонуний қурилган бинонинг юқори қаватларини бузиш бўйича суднинг тегишли ҳал қилув қарори қабул қилиниб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Афросиёб хосият бегим макони” МЧЖ қурилиш ишларига фуқаролардан олдиндан олинган тўловлар миқдори, етказилган зарар миқдори бўйича хатлов ишлари олиб борилаётганлигини, етказилган зарарларни қоплаш манбалари бўйича суриштирув ҳаракатлари давом этаётганлигини маълум қиламиз.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM