Сессияга таклифингиз борми?

Азиз юртдошлар! Яқин кунларда бўладиган Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши кўзда тутилмоқда:

1. Самарқанд шаҳрида ташкил этилган секторларнинг

2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи.

2. Самарқанд шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раисларининг 2020 йилнинг 9 ой давомида одил судлов бўйича амалга оширган ишлари ҳақида.

3. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамовнинг “Самарқанд шаҳридаги ижтимоий аҳволи оғир оилаларни камбағаликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-куватлаш бўйича 2020 йилнинг 9 ой давомида амалга оширган ишлар тўғрисида”ги ахбороти.

4. Шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Э.Толлиевнинг

2020 йилнинг 9 ой давомида солиқ тушумларини ўз вақтида ундирилиши ҳамда прогноз кўрсатгичларини бажарилишига доир ҳисоботи.

5. Шаҳардаги “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ҳамда “Агробанк” томонидан тадбиркорлик субьектларини кўллаб-куватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ҳисоботлари.

6. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Насриевнинг карантин даврида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш юзасидан амалга оширилган ишлари ҳақидаги ҳисоботи

7. Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Раҳмонованинг шаҳарда “Хотин - қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури”нинг ижроси тўғрисидаги ахбороти.

8. Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолининг хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий коммиссияси”нинг шаҳарда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисидаги ахбороти.

 

Сизда мазкур масалалар бўйича савол, таклиф ёки мулоҳазалар бўлса, Кенгаш котибиятининг (66) 233-19-44, (93) 347-11-11 (телеграм) рақамли телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.