Амир Темур боғлари

Соҳибқирон Амир Темур бунёд етган боғлар

Амир Темур бобомиз табиатни, инсонни соғломлаштириш, чўл-биёбонларни ободонлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантириш борасида жуда кўп ҳикматли сўзларни мерос қилиб қолдирди. "...Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақолар, ҳаммомлар қуришни, мусофир йўловчилар учун йўл устида работни бино қилишни, дарёлар устида кўприклар қуришни буюрдим. Кимки бирон саҳрони обод қилса ёки бирон бог ъ кўкартирса ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учунчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож йиғилсин". 

Моваруннаҳрнинг деҳқончилик воҳаларида, хусусан, Зарафшон водийсида ўнлаб суғориш тармоқлари чиқарилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайтирилди. Мозорот ва зиёратгоҳлар обод етилди.

Қашқадарё вилоятидаги Ески Анҳор каналини Амир Темур бобомиз Султон Боязид устидан қозонилган ғалабаси шарафига қурган.  Тарихчи Ҳофиз Абрўнинг ёзишича Амир Темур Хуросондаги Мурғоб водийсида ободончилик ва деҳқончилик ишлари хароб бўлганини кўриб, дарёдан 20 та канал қаздириб, сув чиқариб деҳқончилик ва ободончилик ишларига асос солади. Унинг топшириғи бўйича Кўҳак – Зарафшон, Амударё ва Сирдарёга кўприклар қурилди. Шунингдек, Сирдарёдан, Оҳангарондан канал қазилди. Соҳибқироннинг фармойишига кўра, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Фарғонада ирригация – суғориш ишлари олиб борилди. Бундай бунёдкорликлар давлатнинг