Самарқанд шаҳар тарихи

Самарқанд шаҳрининг қисқача тарихи

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2006 йил 26 июлда имзолаган «Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори Шарқ дурдонаси бўлмиш шаҳарнинг яна бир бора бўй-басти билан жаҳон саҳнасига чиқармоқда.

Жаҳон цивилизациясининг қадимий ўчоқларидан бири, ер юзининг сайқали номини олган Самарқанд мустақил Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ва илмий-маданий марказларидан бири ҳисобланади.

Маълумотнома: Самарқанд Ўзбекистоннинг жанубий - ғарбий қисмида, Зарафшон водийсининг ўрта қисмида, Дарғом ва Сиёб каналлари орасида, денгиз сатҳидан 725 м . баландликка жойлашган, аҳолиси 400 мингга яқин, майдони 0,09 минг м 2 .

Самарқанд жуда бой ва қадимий тарихга эга. Шаҳарнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ниҳоятда мураккаб жараёнда кечган. Археологик маълумотларга қараганда тош давриданоқ Зарафшон водийси ибтидоий аждодлар томонидан ўзлаштирилган. Бунга водийнинг серунум тупроғи, мўътадил иқлим ва одамзод яшаш учун қулай шароит мавжудлиги сабаб бўлган. Ургут тоғларидаги Омонқўтон, Булунғур туманидаги қўтирбулоқ, Нарпайдаги Зирабулоқ, Самарқанд шаҳридаги «Динамо» ўйингоҳининг ёнида топилган ибтидоий одамлар яшаган манзилгоҳлар фикримизнинг далилидир. қолаверса тош асрдан кейинги бронза даврида Зарафшон водийсининг бир неча жойларга одамлар истиқомат қилганлар. ҳозирги Самарқанд ҳудудида ҳали шаҳар пайдо бўлмасдан анча олдин Университет хиёбонининг жанубий томонида Лолазор маҳалласи ўрнида, Оби Раҳмат ариғининг чап қирғоғидан қўрғонча маҳалласида ва Сартепа мавзеининг жанубий қисмида энг қадимги қишлоқлар юзага келган.

Маълумки, 1970 йилда ЮНЕСКО ташаббуси билан Самарқанднинг 2500 йиллиги нишонлаган. Бу юбилей ўша даврда қадимшуносларимиз қўлга киритган ютуқлар асосида қайд қилинган эди. Мустақилик шарофати туфайли Самарқанднинг пайдо бўлиш тарихи янада ҳам қадимийроқ эканлиги аниқланди. ўзбек археологлари М. Исомиддинов ва А.Отахўжаевларнинг франциялик олимлар Поль Бернар, Франц Грене, ва Клод Рапенлар билан ҳамкорликда Афросиёбда олиб борилган тадқиқотлари натижасида унинг энг қуйи маданий қатлами ўрганилди. Натижада ер сатҳидан 10- 15 метр чуқурликда милоддан аввалги IX - VII асрларга таалуқли ашёлар топилди. Булар қўлга ясаб рангли нақш берилган идишларнинг парчалари ва шунингдек, гуваладан тикланган 7 м . қалинликдаги мудофаа девори қолдиқларидир. Топилган ушбу намуналар Франциянинг Жив-Сюр-Ивст шаҳридаги радиоактив лабораториясида тадқиқ қилинди. Лабораториядаги таҳлиллар бу ашёлар бундан 2750 йил илгари яратилганлигини кўрсатди.

Энди Самарқанд шаҳри номининг келиб чиқиши ва унинг маъносига келсак, бу борадаги баҳслар ҳамон давом этмоқда. Кўпчилик Шарқ муаллифлари «Самарқанд» сўзининг биринчи қисми, яъни «Самар» сўзи шу шаҳарда асос солган ёки шаҳарни босиб олган киши номи билан боғлайдилар. Аммо тарихда бундай исмли киши тўғрисида маълумот йўқ. Сўзнинг иккинчи қисми «Кент» (қанд) – қишлоқ, шаҳар деган маънони билдиради. Бу ҳақда жуда кўплаб ривоятлар битилган. Айрим европалик олимлар, бу қадимдан қолган, санскритча «Самариа»га яқин, яъни «йиғилиш, йиғин» сўзидан келиб чиққан деб изоҳлайдилар. Антик давр манбаларида шаҳар «Мараканда» деб аталган. Бу балким «Смараканда»нинг юнонча айтилишидир. X - XI асрларда яшаган олимлар Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд қошгарий шаҳар номининг келиб чиқишини «Семизкент», яъни «семиз, бой қишлоқ, шаҳар» сўзининг бузиб талаффуз қилиниши деб тушунтирадилар.

Самарқанд жаҳон шаҳарсозлиги тарихида чуқур из қолдирган љадимий масканлардан бири ҳисобланади. Милоддан олдинги 1-минг йилликнинг ўрталаридан то XVII аср бошларигача Самарқанд Суғднинг маъмурий маркази бўлган. Кўҳна шаҳарнинг қолдиқлари Афросиёб харобаларида сақланиб қолган. Рим тарихчиси Квинт Курций Руф (1 аср) нинг ёзишича Самарқанд қалъаси деворининг айланаси тахминан 10,5 км бўлган. Бошқа Юнон манбаларида ёзилишича шаҳарнинг ичида ҳашаматли саройлар бўлган. Шундай ҳашаматли саройларнинг бирида кайфи ошиб қолган Александр Македонский ўзининг яқин сарфдоши Клитни ўлдириб қўйган эди.

қадимги Суғд, жумладан Самарқанд халқи ўз тарихи давомида бир неча марта чет эл босқинчиларга қарши ўз мустақиллигини сақлаб қолиш мақсадида мардонавор курашиб келган. 329-327 (м.о) йилларда Самарқанд аҳолиси Спитамен бошчилигида Александр Македонский босқинига қарши кураш олиб боради. Юнон-Бохтар ва Кушон подшоликлари даврида Самарқандда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, маданият ва шаҳарсозлик юксак даражада ривожланади. VI асрдан бошлаб Суғд давлати, жумладан Самарқанд ҳам Турк ҳоқонлиги таркибига киради. Аммо Самарқанд ҳукмдорлари ўз сиёсатларида мустақил эдилар.

Самарқанд орқали шарқ ва ғарб савдоси амалга оширилар эди. Буюк ипак йўлида Самарақанд муҳим бўғин ҳисобланар эди. Шаҳар савдогарлари Хитой, Эрон, Миср, Сурия, ҳиндистон, Византия билан савдо сотиқ қилар эдилар. Айнан Самарқандда шарқ ва ғарб маданиятлари ўзаро тўқнашган ва бир-бирини бойитган. Шу боис шарқда кенг тарқалган мақолалардан бирида «ғарбда Рим, Шарқда Самарқанд» дейилган. Шунинг учун бўлса керак Самарқанд ва Рим инсоният тақдирдаги буюк хизматларни назарда тутиб «Боқий» шаҳарлар номни олганлар.

712 йилда Самарқанд қутайба бошчилигидаги араб босқинчилари томонидан забт этилди. қўзғолон кўтарган шаҳар аҳолисининг бир қисми қириб ташланган, бир қисми қувиб чиқарилган. Шундай кейин ҳам Самарқанд аҳли ўз истиқлоли учун курашни давом эттирган. Шаҳар VII - IX асрларда араб босқинчиларига қарши йирик қўзғолонлар: Муқанна ва Рофе ибн Лайс бошчилигидаги чиқишларнинг маркази бўлган. IX -асрнинг 20 йилларидан бошлаб Самарқанд сомонийлар давлатининг пойтахти бўлган. 887 йилда биринчи марта сомонийларнинг кумуш тангалари Самарқандда зарб қилинган. Сомонийлар пойтахти Бухорога кўчирилгандан (889 й) кейин ҳам Самарқанд Мовароуннаҳрнинг энг йирик ҳунармандчилик, савдо ва маданият марказларидан бири бўлган. Айнан шу даврда дастлабки мадрасалар, кутубхоналар вужудга келган. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳаллалар шаклланиб борган.

XI асрдан бошлаб Самарқанд қорахонийлар давлати таркибига кирган. 1089 ва 1130 йилларда уни салжуқийлар босиб олган, XII асрдан қорахитойларга тобе бўлган. 1210 йилдан Муҳаммад Хоразмшоҳ давлати таркибида бўлган. 1212 йили самаркандликлар Хоразмшоҳга қарши қўзғолон кўтарган. 1220 йили Чингизхон қўшинлари Самарқандга бостириб кириб, шаҳарга ўт қўйган ва аҳолининг кўп қисмини қирган, тирик қолганлар шаҳардан чиқиб кетган. Бир неча йилдан сўнг Самарқанд қайта тиклана бошлаган. Марко Поло Самарқандга келмаган, у Самарқанд ҳақидаги маълумотларни отаси ва амакисидан олиб ?з китобига киритган.

XIV асрнинг ўрталарига келиб муғулларга қарши Мовароуннаҳрда