Шаҳардаги ҳар бир кўча обод бўлади

“Samarqand” телеканали орқали Самарқанд шаҳри “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тамойили асосида маҳалладаги “Жўра Маҳмудов” кўчаси танланган бўлса-да, ушбу кўчада ободонлаштириш бўйича умуман иш олиб борилмагани, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича аҳвол ҳам қониқарсиз эканлиги, бу ҳақда аниқ маълумотларнинг йўқлиги, бундан ташқари маҳалладаги “Бобир Мирзо” 2-тор кўча, 8-уйда йиллар давомида тоза ичимлик суви булоқ бўлиб чиқиб ётгани, ички тармоқларнинг яроқсиз аҳволга келиб қолгани танқид остига олинган. 

Ушбу ҳолат мутасаддилар томонидан кўриб чиқилаётганини,  шунингдек, Самарқанд шаҳридаги ҳар бир кўча босқичма-босқич таъмирланиб, ободонлаштирилишини маълум қиламиз. 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM