Навоий шоҳкўчасидан ўтдингизми?

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан Самарқанд шаҳридаги Навоий шоҳкўчаси таъмирланиб, шаҳарнинг энг кўркам, чиройли кўчаларидан бирига айлангани айни муддао бўлди. Кўплаб фуқароларнинг, айниқса, шу кўча атрофида яшовчи аҳолининг бундай ободонлаштириш-бунёдкорлик ишларидан қувончи чексиз. Хуллас, энди бу кўчадан ўтган инсоннинг бағри-дили яйрайди, фахр ҳисини туяди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўчанинг узунлиги 1400 метр бўлиб, кўчага тўлиқ (28040,23 м2) асфальт қопламаси ётқизилди ва 6300 м2 пиёдалар йўлаги қурилди. Шунингдек, кўчанинг икки тарафига 2800 пагона метр дренаж тизими (ариқ) ҳамда 2570 м2 яшил майдон ва у учун 1000 метр суғориш тизими ташкил этилди. Кўчанинг тунги ёритиш тизимини ташкил этиш учун 63 дона устун ҳамда 195 дона лед чироқлар қўйилди. Қувонарлиси, кўчанинг тарихий номидан келиб чиққан ҳолда 12 дона замонавий турдаги тунги иллюминация безаклари ҳам ўрнатилди.

Дарвоқе, Самарқанд шаҳри бўйича 2015-2018 йиллар, яъни 4 йил давомида шаҳар бўйича жами 110,0 километр йўллар таъмирланган бўлса, 2019 йил давомида 160,0 километр ички йўллар мукаммал ва жорий таъмирланди.

2020 йилда эса жами лойиҳа қиймати 147,0 миллиард сўм бўлган 76,9 километр масофада йўл қуриш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш кўзда тутилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM