Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилган ўқув соатида ўзбек тили масалалари муҳокама этилди   

Ўқув соатида Самарқанд шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Эшонқулов ҳамда шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Эргашевнинг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида"  маърузалари тингланади!

 

Қизғин давом этган ўқув соатида ҳокимлик ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олди.
 
Шунингдек,  шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамов ҳам ҳокимлик  ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиниши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажарилиши, назоратдаги ҳужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисидаги камчиликлар ва уларнинг бартараф этиш зарурлиги хусусида гапириб ўтди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM