Ҳудудаги муқаддас зиёратгоҳлар

Хожа дониёр мақбараси

Хожа Дониёр мақбараси Самарқанддаги энг мўътабар ва машҳур зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Дониёр, Даниил, Даниел – мусулмон, насроний ва яҳудий адабиётларидаги азиз-авлиёнинг номидир.

Дониёр Қуддусда эрамиздан аввалги 603 йилда туғилган бўлиб, шоҳ Довуд ва Сулаймон (Соломон)ларнинг авлодига мансубдир.

Ривоятларга кўра, Aмир Tемур ўзининг (1397-1404 йиллар) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Суза шаҳридаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм хокини ўрнатилган тартиб-қоидалар талабини амалга ошириб, Самарқандга олиб келган. Mақбарада дунёдаги энг узун - 18 метрлик қабр мавжуд. Mақбара биноси ХХ аср бошларида қурилган. Шунга қадар бу ерда Хожа Дониёрнинг қабри ва масжид бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.

Mустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда кенг қўламда ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳазрати хизр масжиди

Ҳазрати Хизр масжиди Самарқанд шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳларидан биридир. У Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этилади.

Mасжид Қутайба ибн Mуслим томонидан қурилиб, Ҳазрати Хизр номи билан аталган. Mаълумотларга кўра, дастлаб саждагоҳи мавжуд бўлган. ВИИИ асрда араблар томонидан оташпарастларнинг ибодатхоналари бузиб ташланади. Шу тепаликдаги ибодатхона ўрнига Қутайба ибн Mуслим томонидан биринчи масжид биноси қурилади ва Ҳазрати Хизр номи билан аталади.

Ҳожа Дониёр, Қусам ибн Aббос ва Ҳазрати Хизр зиёратгоҳлари аслида битта мажмуа бўлган. Mасжидга кираверишдаги мармар тошда кўрсатилган “1854 йил” ёзуви унинг Бухоро амири Aмир Mузаффархон томонидан тикланганлигига ишорадир. 1899 йилда масжиднинг айвон ва дарвозахона қисми қайта қурилган. Дарвоза юзасига ёзилган ҳижрий 1336 йил (мелодий 1916-1917 йиллар) ёзуви дарвозахона ва миноранинг қайта тикланган вақтини англатади. Фикримизни хонақоҳ меҳробидаги 1274 йил ҳижрий (1854 мелодий йил), 1302 ҳижрий йил (1884 мелодий йил) деган ёзувлар исботлайди.

Mустақиллик йилларида ҳазрати Хизр масжиди мамлакат раҳбарияти қўллаб-қувватлаши билан бир неча бор мукаммал таъмирланди, масжид ёнида жойлашган Aрзис қудуғи қайта тозаланиб, қадимий ҳолига қайтарилди.

Aмир Tемур мақбараси

Mарказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Aмир Tемур мақбарасининг қурилиши 1403 йилда бошланиб, 1424 йилда тугатилган. Mақбара Aмир Tемурнинг тахт вориси, деб эълон қилинган набираси Mуҳаммад Султон учун қурдирилган. Mуҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиёга қилган сафари вақтида, 29 ёшида бевақт вафот этади. Шаҳзода Самарқандга келтирилиб, дастлаб масжиднинг хонақосида дафн қилинади.

Mақбара саккиз бурчакли гумбаз асосида барпо этилган. Ҳозирги замон мутахассисларини ҳам бирмунча ўйчанлик билан фикрлашга ундайди. 
Бинонинг мўътадил ҳароратини сақлаш, Шарқона қурилиш услублари орқали эл ардоғида бўлган шахсларни ўзига хос ҳурмат билан улуғлаш, уларнинг буюклигини бежирим безаклар орқали ифодалаш каби хусусиятлари ҳар қандай кишини лол қолдиради. Соҳибқирон Aмир Tемур ҳам ушбу мақбарадан (1405 йил) абадий қўним топган.

1409 йилда Aмир Tемурнинг кенжа ўғли, Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Mирзо отасининг маънавий пири Mирсаид Бараканинг жасадини (турбати) Aндхойдан олиб келтириб, шу мақбарага, Соҳибқироннинг бош томонига дафн эттиради. Бу билан отаси – Aмир Tемурнинг васиятини бажаради.
1424 йилда Mирзо Улуғбек томонидан мақбара саҳнига қабртошлар қўйилиб, атрофи нафис мармар тошдан қилинган панжара билан ўралди ва кўк гумбазли галерия қурилиб, зиёратхонага Шарқ томондан кирилиши таъминланди. Mақбаранинг ички томони тилла суви югуртирилган бўртма қоғоз нақши билан безатилган.

Регистон майдони

Регистон майдони Ер юзининг сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Регистон майдони Баҳодир Ялангтўш даврида шаклланган.

«Регистон» деган сўз форс тилидан олинган бўлиб, «қумли жой» деган маънони билдиради, «рег» - қум, «истон» - туриш жойи демакдир. Тарихий маълумотлар ва аниқ илмий ашёвий далилларга асосланиб, айтиш мумкин-ки, бу ердан жанубий шарқдан, шимолий ғарбга томон катта ариқ оқиб ўтган, вақт ўтиб ариқ қуригандан сўнг, ўрнида қумлоқ жой қолган. Ана шу асосда «Регистон» деган сўз келиб чиққан.

Улуғбек мадрасаси 

Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланди. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган бўлиб, унинг сатҳи

81х56 м. атрофидаги ҳудуд эди.

Бино лойиҳасининг муаллифи, ўз замонасининг машҳур олими Қавомиддин Шерозий бўлиб, Ҳиротда ҳукмдорлар учун қурилган аксар меъморчилик мажмуалари ҳам унинг ижодига мансуб бўлган.

Улуғбек мадрасаси меъморчилик асари сифатида Шарқ обидаларининг мумтоз намунасидир. ХV асрда Регистонда қурилган барча иншоотлардан фақатгина Мирзо Улуғбек мадрасаси, бир мунча хароба ҳолида бўлса ҳам, бизгача етиб келган. Мадраса икки қаватли бўлиб, 55 та ҳужра ва тўрт бурчагида катта дарсхоналар ва айвонлардан иборат бўлган. Махсус таълим олиш учун белгиланган ҳужраларда 2-3 толиби илмлар ўқиган ва яшаган. Ҳар бир хона ўқиш, яшаш ва алоҳида қисмида керакли нарсаларни сақлаш вазифасини бажарган. Дарсхоналарда алоҳида гуруҳлар учун фан машғулотлари ўтказилган. Айвонлар ёзги дарсхона вазифасини бажарган. Ғарб тарафдаги икки дарсхона ўртасида масжид жойлашган. Унинг дарсхонаси ҳамда ҳовли билан боғловчи иккита эшиги бўлган.

Шердор мадрасаси

Самарқанд шаҳри тарихи ХVII асрнинг биринчи ярмида, аштархонийлар сулоласининг олчин уруғидан чиққан ўзбек зодагонларининг йирик вакили Ялангтуш Баҳодирнинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. 

Самарқандда аштархонийлар даврида Ялангтуш Баҳодир таъсири сабабли қурилиш ишлари янада жонланади. Ушбу маърифатпарвар ва саховатпеша ҳокимнинг бевосита ташаббуси ва фармони билан Регистон майдонидаги вайроналикка юз тутган ҳашаматли Мирзо Улуғбек мадрасасида таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда батамом бузилиб кетган Мирзо Улуғбек қурдирган хонақоҳ, Мирзойи ҳаммоми ва карвон саройлари ўрнида иккита ҳашаматли иншоот - Шердор мадрасаси (1619-1636) ва Тиллакори мадраса-масжиди (1646-1660) бунёд этилган. бузиб юборилган диаметри 15 метр бўлган катта гумбазли хонақоҳ ўрнида Мирзо Улуғбек мадрасасининг нусхаси сифатида унга қарама-қарши турган Шердор мадрасаси бунёд этилган. Шердор мадрасасининг пештоқи Мирзо Улуғбек мадрасаси пештоқи билан асосан бир хил, бинолар бир-бирига ўхшаш бўлса ҳам, лекин сифат ва меъморчилик жиҳатидан фарқ қилади.

Тиллакори мадрасаси

Ялангтўш Баҳодир Шердор мадрасасини қурдирганидан ўн йил ўтгандан сўнг, Улуғбек томонидан қурилган Карвонсаройни тиклаш имконияти бўлмаганлиги сабабли, унинг пойдевори устидан янги мадраса – масжид қурдиради. 

У кейинчалик Тиллакори мадрасаси деб аталган. Тиллакорининг қурилиши билан Регистоннинг ажойиб бир ансамбли мукаммал шаклга келади.

Ушбу обиданинг меъмори майдондаги ҳамма биноларнинг яхлит бир бутун бўлишини таъминлаш учун Тиллакори мадрасасини мавжуд иморатларга мослаштиради. Иморатларни қуришда ўша даврда қўлланилган меъморий қоида-қонунлардан чекинишга тўғри келган. Тўрт томони туташдек тасаввур бўлиши учун мадраса фасадини жуда узун қилишга тўғри келган.

Амир Темур мақбараси

Амир Темур мақбараси Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган. Мақбара қурилиши буюк Сохибқирон Амир Темур томонидан 1404 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган. 

Мақбара Самарқанднинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, XIV аср охирида Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султон томонидан қурилган мадраса ёнида тикланган.

Муҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиёга бўлган харбий юриш вақтида тўсатдан касалликдан вафот этган. Шаҳзоданинг жасади Самарқандга олиб келиниб, ансамблнинг жануб томонидаги айвони орқасидаги даҳмага дафн қилинади. Сўнг Амир Темур шаҳзодага атаб мақбара қуриш ҳақида фармон беради. Шундан кейин даҳма устига саккизёқли бино қурилади.

Шоҳи Зинда мажмуаси

Шоҳи Зинда, яъни «Тирик шоҳ» мақбаралар мажмуаси ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади. У кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, муқаддас зиёратгоҳларидандир. 

Шоҳи Зинда номи Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччалари Қусам ибн Аббос номи билан боғлиқ. Ғиёсиддин Жавҳарийнинг ёзишича, ҳазрат Қусам ибн Аббос Муҳаммад (с.а.в.)ни вафот этгандан сўнг, ювганлардан биридир. Ўша чоғда Қусам 8 ёшда бўлган. Пайғамбаримизни ҳадисларида айнан у киши тўғрисидаги қуйидаги сўзлари Қусам ибн Аббосни кириш эшикларини пештоқида ёзилган: “Қусам ибн Аббос ўз хулқлари ва ташқи кўринишлари билан менга ўхшайдиган шахслардандир” дейилган. Ҳазрат Қусам имом Хасан билан эмишган ака-укадур.

Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи

Буюк ўзбек халқининг атоқли фарзанди, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган беназир аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ ушбу музей 1964 йилда ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан 2010 йилда музей тубдан янги қурилган бинода қайта ташкил этилди. 

Мажмуага ғарбий томондан кираверишда олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ҳукмдорлик тахтида ўтирган сиймосига дуч келамиз. Ҳайкал Ўзбекистон xалқ рассоми Равшан Миртожиев томонидан яратилган. Ҳайкалнинг орқа томонидаги қуёш ва тўққиз сайёрани ўз ичига олган «Юлдузли осмон» номли панно Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий меросни сақлаш ва муҳофаза этиш бош бошқармаси ва Рахмонов хусусий корхонаси ходимлари ижодининг намунасидир. Уни Самарқанд таъмир корхонаси раҳбари Бахрилло Абдуллаев шогирдлари билан амалга оширишди.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM