71-мактабга қўшимча бино қуриляпти

Самарқанд шаҳридаги  71-умумий ўрта таълим мактабида қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.  

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан таъмирланиб, қўшимча бино қурилаётган мазкур мактабдаги ишлар “Қаюмов строй инвест” ҳамда “Согда Зарафшон сувқурилиш” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. 
Айни вақтда мактаб биносининг биринчи қаватига ғишт босиш ишлари якунланиб, плита қопламалари билан  ёпиш ишлари олиб борилмоқда.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM