2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари сурати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim (http:/facebook.com/samshaharhokim)
 samshahar.uz

2015-2020 © Maked by: SAKTRM