Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг саккизинчи сессияси 2020 йилнинг 4 июль куни соат 11:00 да шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.

2. Сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Шаҳар прокурори Д.Сайидкуловнинг “Самарқанд шаҳрида дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари қатъий назоратга олиниши ҳолати тўғрисида”ги ахбороти.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Насриевнинг “Эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“Темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги ахбороти.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - шаҳар марказий касалхонаси бош врачи А.Бабажановнинг “Самарқанд шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш борасида кўрилаётган чоралар натижадорлиги тўғрисида”ги ахбороти.

Шаҳар халқ таълими бўлими мудири Н.Садинованинг “Коронавирус пандемияси даврида халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.

Самарқанд шаҳридаги жамоат жойлари ва оммавий ахборот воситаларида ўзбек тили ва ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларига амал қилиш ҳолати тўғрисида.

Бошқа масалалар.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                 Б.Облакулов

Самарқанд шаҳри, 25 июнь

2015-2020 © Maked by: SAKTRM