27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақуловнинг ТАБРИГИ

Ҳурматли матбуот ва оммаий ахборот воситалари ходимлари!

Ҳозирги глобал интеграциялашув шароити давлатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакат ижтимоий ҳаётидаги янгиланишлар, аҳолини миллий ва умуминсоний қадриятлар сарчашмасидан баҳраманд этиш жараёни журналистларга ўзига хос улкан масъулият юклайди. Ушбу шарафли касб соҳибларининг жамият ҳаётида тутган ўрни хусусида сўз борганда, турли жабҳаларда қўлга киритилаётган марралар билан бир қаторда, жойларда учраб турган ва ислоҳотларнинг боришига салбий таъсир кўрсатаётган айрим муаммо ва камчиликларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларни бартараф этишга доир саъй-ҳаракатларда ташаббускорлиги, жонкуярлигини унутмаслик лозим.

Самарқанд шаҳрининг янада чирой очиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалиши, шаҳримизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланишлар замирида матбуот ходимларининг фидокорона меҳнатлари мужассам. Айниқса, халқаро миқёсда ахборот хуружи авж олган бугунги кунда ҳамшаҳарларимизни тўғри ва холис ахборот билан таъминлаш, уларнинг маънавий оламини бойитишда газетада ёритилаётган долзарб мавзудаги мақолалар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Сиз журналистларни  27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан самимий муборакбод этади. Юртимиз равнақи йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин. Ижодий барака, мустахкам соғлик ва хонадонингизга қут-барака тилаймиз.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM