Самарқанд шаҳрида яна 8 та фаолият турига рухсат берилиши мумкин

Самарқанд шаҳри “сариқ” ҳудуддан “яшил” ҳудудга ўзгартирилса яна қуйидаги 8 та фаолият турига рухсат берилади:   

  1. Очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  2. Компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
  3. Музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  4. Ветеринария хизматлари;
  5. Биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти;
  6. Санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари (хостеллар бундан мустасно). Бунда: санаторийлар, пансионатлар, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситаларида фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади.
  7. Спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти
  8. Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш. Бунда: оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.

Шу ўринда Самарқанд шаҳри фуқаролари  ва  шаҳримиз меҳмонларидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолардик. Бунга эса имкониятимиз бор ва Самарқанд шаҳрини “яшил” ҳудудга ўзгартирилишида ўз ҳиссамизни қўшиш орқали яна бир қанча қулайликларга эга бўлишимиз мумкин.  

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM