Самарқандда 42 та корхона томонидан 8 704,79 тонна товарлар экспорт қилинди

Ўзбекистон Республикасида карантин чора бошланган 2020 йил 15 март кунидан буён шу кунга қадар божхона соҳасида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан товарлар экспорти йўналишида ҳам тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилди. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил            19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармонига асосан, тадбиркорлик субъектларига:
- ҳисобот йилида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга;
- 2020 йил давомида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини сўндириш эвазига технологик асбоб-ускуналар ва хом ашё товарларини импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.
Тадбиркорлик субъектларига яратилган мазкур қулайликлар асосида, Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган 42 та корхоналар томонидан жами 8 704,79 тонна, қиймати                6 млн. 484,25 минг АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспортини амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида    (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” тизими 24 соат давомида фаолият олиб бормоқда. 
Ҳурматли юртдошлар, Сизнинг вилоят божхона бошқармасига келиб тушган мурожаатларингиз жавобсиз қолдирилмайди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

УЙДА  ҚОЛИНГ...

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim (http://www.facebook.com/samshaharhokim)

2015-2020 © Maked by: SAKTRM