Шаҳардаги саккизта зиёратгоҳ фаолиятини давом эттиради

"Вақф" хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали тасарруфидаги зиёратгоҳлар ва қадамжолар иш фаолияти йўлга қўйилди.

Айни пайтда қадимий қадамжолар фаолиятини карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда йўлга қўйиш мақсадида кириш-чиқиш жойларига пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар ўрнатилмоқда. Мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилгач, эрта, 11 июнь кунидан Самарқанд вилоятидаги қуйидаги зиёратгоҳ  ва қадамжолар фаолиятини бошлашга  рухсат берилади;

Самарқанд шаҳридаги "Ҳўжа Дониёр",  "Имом Мотуридий", "Ҳўжа Абду Дарун", "Ҳазрати Хизр", "Мурод Авлиё" зиёратгоҳи",  "Шоҳи-Зинда" ёдгорлик мажмуаси,  "Руҳобод" мақбараси",  "Хўжа Исҳоқи Валий" масжид-зиёратгоҳи, шунингдек, Самарқанд туманидаги “Хўжа Аҳрор Валий”, "Ҳўжа Абду Берун", Оқдарё  туманидаги
"Маҳдумий Аъзам", Жомбой туманидаги "Шайх Худайдод Вали" ва Булунғур туманидаги "Хўжа Ҳофиз Меросий" зиёратгоҳи. Нуробод туманидаги "Ҳазрати-Довуд" зиёратгоҳини эса вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти билан келишилган ҳолда очилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Пайариқ туманидаги "Имом Бухорий" мажмуаси ҳамда Ургут туманидаги "Чор Чинор" зиёратгоҳи  "қизил" ҳудудда жойлашгани боис уларнинг вақтинчалик фаолият олиб боришига рухсат  этилмайди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM