ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ УЧУН ЖИҲОЗЛАР ВА ТЕХНИКАЛАР БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6002 сон Фармони имзоланди.
Унга кўра 2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дезинфекция ишларини олиб бориш учун жиҳозлар, техникалар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун алоқасиз бошқариладиган (сенсорли) жиҳозлар, шунингдек, ҳидсиз дезинфекцияловчи воситалар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) озод этилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати

УЙДА  ҚОЛИНГ...

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim (http://www.facebook.com/samshaharhokim)

2015-2020 © Maked by: SAKTRM