Самарқанд шаҳар маҳаллий    бюджетининг харажатлар  қисмига    ўзгартириш киритиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли ҳамда Халқ  депутатлари шаҳар Кенгашининг 2019 йил 19 декабрдаги “Самарқанд шаҳрининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги             257-36-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, шаҳар Адлия бўлимининг 2020 йил 23 майдаги 2-сонли хулосасани инобатга олиб, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси 
 
   ҚАРОР ҚИЛАДИ: 
 
1. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2020 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 148-моддасига асосан шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар  қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги  190-Қ-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 
2. 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилиши муносабати билан шаҳар молия бўлимида иш ҳақи миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатлар (индексация маблағлари) учун режалаштирилган маблағларни камайтириб, бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ҳамда чораклар бўйича харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган ҳолда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларига ажратилган маблағларни кўпайтириш йўли билан иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 
3. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Б.Мамадалиев)га, бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳужжатларни шаҳар маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ижро учун етказиш вазифаси топширилсин. 
4. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Б.Мамадалиев)га,  шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг рахбарларига, харажатлар сметасига бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда биринчи навбатдаги харажатларини тўлиқ молиялаштирилиши ва тўланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш шунингдек, амалга оширилган ишлар тўғрисида кенгашнинг кейинги йиғилишларида ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилсин. 
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Пардаев) ҳамда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Эгамов)лар зиммасига юклансин. 
 
Кенгаш раиси   Б.Облакулов

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim (http://www.facebook.com/samshaharhokim)

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM