РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 26 май куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Оқсарой маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг “Умидимиз сиздан! Кўчада қолаётган фуқароларингизга ёрдам беринг!” номли видеомурожаати эълон қилинганди.

Мазкур мурожаат тўлиқ ўрганиб чиқилди.    
Аниқланишича, Фуқаролик ишлар бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 5 мартдаги қарорига асосан  Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси 5-берк 55-манзилда қарздор Иннатов Абдуҳаким томонидан ноқонуний қурилишлар қарздор томонидан бузиб ташлаш ва қарздор томонидан эгаллаб олинган ер майдони шаҳар ҳокимлиги заҳирасига олиб бериш  тўғрисидаги қарор Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига жорий йилнинг 27 март куни келиб тушган ва шу куни қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

Шунингдек, Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимида Иннатов Абдуҳакимнинг ака-укалари Иннатов Самадилло, Иннатов Абдурашид, Иннатов Изаттилло, Иннатов Акобирларга ҳам шу мазмундаги қурилишларни бузиш тўғрисидаги суд қарорлари мавжуд. 

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 19 майдаги ажрими билан қарздор Абдуҳаким Иннатов томонидан келтирилган кассация шикояти Фуқаролик судида кўриб чиқилгунга қадар суднинг 2020 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарори ижроси вақтинча тўхтатилган.

Шу ўринда, ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан, Мажбурий ижро бюроси ҳақида ахборот тарқатишда холис ва асосланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрардик.
 
Мажбурий ижро бюроси.