Бўш турган бинолар

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Эълон!

Самарқанд вилоят ҳудудий танлов комиссиясининг жорий йил 15 июлдаги йиғилиши қарорига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудида жойлашган бўш турган давлат мулки объектларини “E-IJRO AUKSION” савдо майдончаси орқали сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Бўш турган объектларидан самарали фойдаланиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харита”га асосан ушбу объектларни тадбиркорлик субъектларига пандемия даврида ноанъанавий ёндашув асосида тезкор хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланган.

Бунда аукцион савдоларига чиқарилиши режалаштирилган объектларнинг бошланғич нархлари сўров йўли билан талабгор ва ташаббускорларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, талаб ва таклиф тамойили асосида белгиланади.

Сиз ўзингизни қизиқтирган, бизнесингиз учун қулай деб ҳисоблаган бўш турган объект бўйича уни бошланғич нархини белгилашда иштирок этиш имконига эгасиз!

Таклифларни (электрон почта: samarqand-gkk@exat.uz. Телеграмм мессенжер: (97) 579-70-08 орқали) Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига 2020 йил 3 август куни соат 18:00 га қадар тақдим этишингиз мумкин.

Объектлар билан батафсил танишиш.

Қўшимча маълумотларни олиш учун телефонлар:

(99) 595-55-12, (91) 537-32-12, (66) 233-73-54

Интернет тармоғидаги веб-сайт: samarqand@davaktiv.uz

Ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

“E-IJRO AUKSION” савдо майдончаси орқали аукционга чиқарилиши белгиланган бўш турган давлат мулки объектлари рўйхати жадвалда кўрсатилган.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM