ФИДОЙИ КАСБ ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида шаҳарда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар давомида жонбозлик кўрсатаётган бир гуруҳ  тиббиёт, санитария ва осойишталик маркази, фавқулодда вазиятлар тизими, ободонлаштириш ходимлари, ички ишлар, миллий гвардия хизматчилари ҳамда волонтёрлар шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, аҳолига ўз вақтида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати учун 20 дона махсус транспорт воситаси ҳам топширилди. 

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақулов ҳамда соҳа вакиллари раҳбарлари иштирок этишди.

УЙДА  ҚОЛИНГ...

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim (http://%F0%9F%A4%9Dwww.facebook.com/samshaharhokim)

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM