ХОТИРА — АБАДИЙ, ҚАДР — МУҚАДДАС!

 Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941 — 1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.

Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Айни кунларда шаҳримизда 12 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаёт кечиришмоқда.

Байрам муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими фахрийларимиз ҳолидан хабар олиб, Президентимиз фармонига кўра,  10 миллион сўмлик пул мукофоти, “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари ҳамда шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топшириб Давлатимиз раҳбарининг табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.

УЙДА  ҚОЛИНГ...

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim (http://%F0%9F%A4%9Dwww.facebook.com/samshaharhokim)

2015-2020 © Maked by: SAKTRM