САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА ЯНА БИР ШТАБ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 6 апрелдаги хати ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ Самарқанд шаҳар ҳокимлигида Республикамизда коронавирус пендемияси сабабли юзага келган вазиятда инвестиция лойиҳаларини кечиктирмай амалга оширилиши ҳамда ташқи савдо фаолиятида содир бўлиши мумкин бўлган масалаларни тизимли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида узлуксиз ишлайдиган (24 соат) тезкор штаб ташкил этилди. Штабга шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассислари ҳамда мутасадди бўлим бошлиқлари жалб қилинган.

Тезкор штаб мутахассислари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланишингиз мумкин: 
(66) 233-17-46, 233-70-20, 233-68-86, 233-62-61, 233-16-00.

УЙДА ҚОЛИНГ...

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM