100 нафар талаба Самарқандга етиб келди

Жорий йилнинг 16 мартидан мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилингач, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб турган самарқандликларни вилоятга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этган эди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бошланган мазкур хайрли иш вилоят транспорт бошқармаси ва ҳомийлар кўмагида амалга оширилмоқда. Бугун Тошкент автовокзалидан йўлга чиққан дастлабки 2 та автобус соат 15.30 да 100 нафар талаба билан шаҳримизга кириб келди. Қолган автобус ва енгил автомобилларнинг ҳам келиши давом этмоқда.  

Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят транспорт бошқармаси томонидан 6 автобус ва 70 га яқин енгил автомашиналар жалб этилган. Муҳими, талабалар бепул олиб келинмоқда.

Йўловчи талабалар мазкур ташаббус учун вилоят ҳокимлигига ва ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган барчага ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Йўлга чиққан барча транспорт воситалари дезинфекция қилинган.

 

Вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar

 www.facebook.com/samshaharhokim

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM