Коронавирус хавфи кучайганда мусулмон киши ўзини қандай тутиши керак

Бундай вазиятда ҳам доим бўлганидек мусулмон киши сабабни ушлаш ва тадбир ўртасида бўлади. 

Сабабни ушлаш. Яъни зоҳирда эҳтиёт чорасини кўради. Ниқоб тақиб юради, шифокор кўригидан ўтади, агар вирус аломатлари кўринса, яширмайди ва карантинга рози бўлади. Соҳа мутахассислари тавсияси ва бу тўғридаги ҳукумат қарорларини ҳурмат қилади. 

Тадбир. Яъни, ботинида ишларнинг тадбирини қилмайди, энди нима бўлар экан деб ич-этини емайди. Тақдирда Аллоҳ нима ёзган бўлса унга рози бўлади. Ҳар бир иш Аллоҳнинг илмида эканига иймон келтириб, Унга таваккул қилади. Хотири жам бўлади, саросима ва вахимага тушмайди, ҳамда вахима қўзғамайди. Аллоҳга иймони уни ҳар қандай қийин вазиятда ўзини муносиб тутишга ундайди. 

Демак мусулмон киши бошқа жойларда бўлаётганидек вахима кўтармайди ва саросимага тушмайди. Шу билан бирга эҳтиёт чораларини кўради ва сабабларни ушлайди.

Буюклар ҳикмати

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
 www.facebook.com/samshaharhokim

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM