Ҳурматли самарқандликлар!

Карантин даврида осойишталикни таъминлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари  озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатий назоратга олди.
 
Айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун ҳар бир туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, вилоят давлат солиқ бошқармасида нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди. 

Нархларнинг асоссиз оширилиши аниқланган ҳолатлари бўйича профилактик тадбирлар ўтказилади.

Вилоятимизда озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари етарли жамғарилган. Бозорлар ва дўконлар пештахталари ҳар доимгидек тўкин-сочин. Унутманг сизнинг ваҳимага берилишингиз олиб-сотарларга қўл келиб нарх-навонинг ошиб кетишига сабаб бўлади.

Агарда сиз озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларининг  асоссиз оширилишига дуч келсангиз вилоят давлат солиқ бошқармасининг (66) 234-06-16 “ишонч телефони” га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси.

 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
 www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM