Ҳокимлик Низоми

.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида (Юклаб олиш PDF 952 Кб )

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПК-2691-сонли қарори, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги 603-Қ-сонли қарори ҳамда шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги “Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 603-Қ сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом 1-иловага;

шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низом 2-иловага;

шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 3-иловага;

шаҳар ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 4-иловага; шаҳар ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 5-иловага;

шаҳар ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари мажмуаси тўғрисидаги Низом 6-иловага;

шаҳар ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мажмуаси тўғрисидаги Низом 7 -иловага;

шаҳар ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси мажмуаси тўғрисидаги Низом 8-иловага;

шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифалари тақсимоти 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, бошқарув аппарати ходимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низомлар ва функционал вазифалар тақсимоти талабларига тўлиқ риоя этсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, Низомлар ва функционал вазифаларга риоя этилмаслиги уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилишига асос бўлиб ҳисобланади.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритсинлар;

4. Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 3 майдаги 75-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (А.Раҳматуллаев) шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг барча ходимларини ўз вазифалари билан таништирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM