АУКЦИОНГА ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКЛАР БЎЙИЧА МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ МУНОСАБАТИ

Аниқланишича, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 29.10.2018 йилдаги қарздор “Кейс-А” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Туронбанк” фойдасига жами 3.254.981.116 сўм қарз ундириш, ундирувни Иштихон шаҳар, Иштихон кўчаси, 84-уйда жойлашган Иштихон машина тракторлар паркининг бино ва иншоатларига (бошланғич баҳоси 1.202.600.000 сўм) ва Булунғур шаҳри, Увайсий кўчасида жойлашган Булунғур машина трактор паркининг бино иншоотларига (бошланғич баҳоси суд ижро ҳужжатига асосан 900.000.000 сўм) ва қарздор “Кейс-А” МЧЖга тегишли бўлган 6 дона ғалла ўриш комбайнларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига 12.06.2019 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Иштихон шаҳар, Иштихон кўчаси, 84-уйда жойлашган бино ва иншоотлари хатланиб, 16.07.2019 йилда 1.202.600.000 сўм бошланғич баҳоси билан электрон онлайн савдоларига чиқарилган.

“Электрон онлайн савдоларини ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 20.08.2019 йилда ўтказилган савдо натижаларига кўра, 0097993-сонли лот рақамли аукцион объекти ғолиб С.Кадировга жами 1.539.328.000 сўмга сотилган ҳамда мол-мулк сотувидан келиб тушган пул маблағлари ундирувчининг банк ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.

Самарқанд вилоят иқтисодий судининг 09.09.2019 йилдаги ажримига асосан ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган ва МТП МЧЖ кассация шикояти билан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 29.10.2018 йилдаги ижро ҳужжатини беришга асос бўлган 27.09.2018 йилдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб Навоий вилоят иқтисодий судига мурожаат қилган.
Ушбу мурожаатида биринчи инстанция суди томонидан Иштихон МТП бино-иншоотлари мулкдори бўлган янги ташкил этилган “Иштихон Агросервис МТП ИСМ” МЧЖ жалб қилинмаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Шу боис, биринчи инстанция суди қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузганлиги, кредит қарздорлиги бугунги кунга қадар бартараф этилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш бўйича асосли хулосага келган бўлсада, ундирувни гаров мулкларига қаратишда мулк эгасининг ўзгарганлиги, гаров мулкларининг бошланғич баҳосини белгилашда хатоликка йўл қўйиб, барвақт хулосага келганлиги, МТП МЧЖнинг 14.12.2017 йилдаги 7-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан “Иштихон Агросервис МТП ИСМ” МЧЖ ташкил этилиб, 18.12.2017 йилда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, гаров мулки бўлган МТП МЧЖга қарашли Самарқанд вилояти, Иштихон шаҳар, Иштихон кўчаси, 84-уйда жойлашган Иштихон МТП бино-иншоотлари мазкур МТП ИСМ балансига 17.02.2018 йилдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан топширилганлиги, лекин, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилишига йўл қўйиб, гаров мулки эгаси бўлган МТП ИСМни ишни кўришга жалб қилмасдан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги сабабли, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 29.10.2018 йилдаги ижро ҳужжатини беришга асос бўлган 27.09.2018 йилдаги ҳал қилув қарори 05.11.2019 йилда бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Самарқанд шаҳар иқтисодий судига юборилган.

Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 23.01.2020 йилдаги қарздор “Кейс-А” МЧЖ ва қўшимча қарздор “Самарқанд вилоят Агросервис МТП” МЧЖлардан солидар тартибда ундирувчи АТБ “Туронбанк” фойдасига жами 1.374.050.065 сўм қарз ундириш ва ундирувни қўшимча қарздор “Самарқанд вилоят Агросервис машина трактор парклари” МЧЖга тегишли Булунғур шаҳри, Увайсий кўчасида бино иншоотларга ҳамда “Кейс-А” МЧЖга тегишли бўлган 6 дона ғалла ўриш комбайнларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига 07.02.2020 йилда келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, ундирувчи АТБ “Туронбанк”нинг 21.02.2020 йилда ижро ҳужжатини ижросиз қайтариб бериш ҳақида мурожаат қилинганлиги сабабли, мазкур ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан давлат ижрочисининг 24.02.2020 йилдаги қарори билан ундирувчига қайтарилган.

Ўтган даврда, республика бўйича 29 ҳолатда давлат ижрочиларининг мол-мулкларни электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги қарорлари бекор қилинган ва масъул ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатилиши бўйича ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг соҳавий ўринбосарлари масъул этиб белгиланди.
Эндиликда, электрон-онлайн аукцион савдоларига қўйилиши лозим бўлган мол-мулк, автотранспорт воситалари ва бошқа товар-моддий бойликлар тегишинча, вилоят бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари рухсати асосида амалга оширилиши белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси.

2015-2020 © Maked by: SAKTRM