Ҳолат ўрганилди 

Ижтимоий тармоқларда Самарақанд шаҳар  Сўғдиёна массиви Нодирабегим МФЙ ҳудудидаги 77-78 кўп қаватли уйлар олдидаги майдон икки йилдан бўён ўраб олинганлиги ва иш кетмаётгани ҳақида хабар тарқалди. 

Ҳолат шаҳар ҳокими, ИИБ бошлиғи ва шаҳар уй-жой бўлими раҳбари томонидан  ўрганилди.

Ушбу ҳудудда болалар боғчаси қуришга 2018 йилда рухсат берилган бўлиб, бугунги кунга қадар қурилиш ишлари бошланмаган. Ўралган ҳудудни қисқа муддатда очиш, ҳудудни тозалаш ҳамда келгусида фақатгина аҳоли розилиги олингандан сўнг ушбу ҳудудда болалар боғчаси қуриш мумкинлиги буйича чора-тадбирлар белгиланди. 

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
 www.facebook.com/samshaharhokim

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM