Махсус техникаларнинг ҳолати ўрганилди

Самарқанд шаҳридаги 173-сонли механизациялашган автожамланмада Самарқанд шаҳар фуқаро муҳофазаси ишларини механизациялаш йиғма командаси саф кўриги бўлиб ўтди.

Унда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ишчи комиссияси, шаҳар ҳокимлиги ва бир гуруҳ масъуллари иштирок этди.

Тадбирда шаҳар йиғма командасига киритилган махсус техникаларнинг шайлиги, уларнинг созлиги, захира асбоб-ускуна ҳамда ёқилғи маҳсулотлари билан таъминланганлиги ва тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги кўрикдан ўтказилиб, ҳолат бўйича услубий ёрдам кўрсатилди. 

Фавқулодда вазиятлар юзага келганда шаҳар йиғма командасининг йиғин сигнали орқали белгиланган жойга етиб келиши, уларга юклатилган вазифаларни сифатли бажарилиши  бўйича машғулот олиб борилди. 

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM