Ҳоким ўринбосари аҳолига камбағалликдан қутилиш таклифини берди

Самарқанд шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрам Эгамов шаҳарнинг Дархон маҳалласида бўлиб, у ердаги кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар билан учрашди.

 Ҳоким ўринбосари тадбир доирасида аҳолини тадбиркорликка кенг миқёсда жалб қилиш ва бу орқали муайян даромадга эга бўлиш бўйича тушунчалар берди. Фуқаролар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини тинглади ва ишсизларнинг  бандлигини таъминлаш мақсадида мутасаддиларга кўрсатмалар берди. 

Шунингдек, А.Эгамов маҳалла ҳудудида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг шаройитларини  жойида бориб ўрганди. Кредит олиб тадбиркорликни бошламоқчи бўлган 21 нафар фуқароларни эса ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM