2019 йилда 42,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида қабул қилган фармон ва қарорларига кўра, Самарқанд шаҳрида 2019 йилда жами  42,5 миллиард сўмлик оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесга имтиёзли кредитлар ажратилди. 

Жумладан,  “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича 38 миллиард, “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида 2 миллиард Ҳунармандчиликни ривожлантиришга 1 миллиард ҳамда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 825 миллион, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 795 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.   

 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM