Автобусларнинг камлиги оралиқ интервалларининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги йўловчи ташиш транспортларининг бетартиб ҳаракатланиши ва 6-йўналишли автобуслар камайган пайтда “Дамас” русумли машина ҳайдовчиларининг суъний равишда йўлкирани оширишлари ҳақидаги хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси муносабат билдирди:

Унга кўра, ҳозирги кунда “Самарқанд Ҳамкор транс” МЧЖ томонидан 6 рақамли “Мармар бозори – Кимё заводи” шаҳар автобус йўналишида 10 та “Isuzu” русумли автобус йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатмоқда. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида автотранспорт воситаларига сиқилган газ қўйиш шаҳобчаларининг иши тўхтатилиб, табиий газнинг тўлиқ равишда аҳолига етказиб берилаётганлиги сабабли шаҳар жамоат транспорти (автобус йўналишлари)да юзага келаётган узилишлар, йўналишлардаги автобусларнинг камлиги оралиқ интервалларининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Вилоят транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 январь ҳолатига 6 рақамли “Мармар бозори-Кимё заводи” шаҳар автобус йўналиши бўйича ўтказилган қўшма рейд давомида 14 та “Дамас” русумли транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддаси асосида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланаётганлиги аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шунингдек, тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун Самарқанд шаҳар маъмурий судига юборилган.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar

 www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM