Самарқанд шаҳар ҳокимлиги уй-жой комиссияси ўз фаолиятини бошлади! 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони қабул қилинган бўлиб, Фармоннинг 8-иловасига асосан, Самарқанд шаҳрида ҳар бири 80 хонадонли жами 240 та хонадондан иборат 3 та 16 қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. 

Лойиҳа 2020 йил дастурига киритилган бўлиб, айни вақтда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 
Фармон ижросини таъминлаш бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги  уй-жой комиссияси 2020 йилнинг 15 январь кунидан ўз фаолиятини бошлади.

 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
 www.facebook.com/samshaharhokim

Image_elon: 
2015-2020 © Maked by: SAKTRM