Ҳоким мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилди

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов Мустақиллик,  Алишер Навоий ва Кўксарой маҳалласининг ёшлари билан учрашди.

Шаҳримиздаги 45-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда уч маҳалланинг ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилди. Йигит-қизларнинг мурожаатига атрофлича жавоб қайтарилди ва уларни қийнаган муаммоларни кўриб чиқиш ҳамда имкон даражасида бартараф этиш масалаларига тўхталинди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими тадбир доирасида мазкур муассаса ўқувчилари билан дилдан суҳбатлашиб, уларга эсдалик учун қизиқарли китоблар совға қилди.

 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM