Эртага айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Эртага, 14 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов фармойиш қабул қилди. Унга кўра, қуйидаги кўчаларда соат 07:00 дан 14:00 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:   

- Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида;

- Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдондан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисмида;

- Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида;

- Университет ҳиёбони кўчасининг Орзу Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонгача бўлган қисмида.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2020 © Maked by: SAKTRM