Айрим ҳудудларда 18 соат сув узатилишида узилиш бўлади

Бугун соат 11:45 да Самарқанд шаҳрини тоза ичимлик суви билан таъминловчи “Чўпон ота” сув иншоотида вилоят магистраль электр тармоқлари корхонасига қарашли фидерларнинг электр токи таъминотида узилиш содир бўлди.

Шу боис Самарқанд шаҳрининг Сиёб ва Боғишамол ҳудудлари, Сартепа ва Суғдиёна масканлари, Амир Темур ва Микрорайон А-Б тураржой мавзелари ҳамда Самарқанд туманининг шаҳар билан чегарадош ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминловчи “Чўпон ота” сув иншоотининг д-1000 миллиметрлик юқори босимли ичимлик суви тармоғининг чиқиш қисмида фавқулодда техник носозлик (авария) содир бўлди.

Қайд этилган ҳудудларда ичимлик суви узатилиши 2020 йил 3 январь соат 12:00 дан  4 январь соат 06:00 га қадар тўхтатилди.

Ҳозирда Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК Самарқанд шаҳар филиали томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
 www.facebook.com/samshaharhokim

 

Image_elon: 
2015-2020 © Maked by: SAKTRM