Шавкат Мирзиёев Туркий тилли ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида иштирок этади

 doc xls

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида иштирок этади.

Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади, дея хабар берди Давлатимиз Раҳбарининг матбуот котиби.

Президентимиз Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2019 © Maked by: SAKTRM