Янги импорт божларига тузатиш киритилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-4545-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида, шунингдек, республика ҳудудига кирадиган оғир ва йирик габаритли автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш, шунингдек, автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун йиғимлар ундириш ва уларнинг ҳаракатланиши (кириши) учун рухсатномалар бериш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган импорт божхона божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar

www.facebook.com/samshaharhokim

 

2015-2020 © Maked by: SAKTRM