Кексалар марафони кексаларни шод этди

 doc xls

1 октябрь - Халқаро кексалар куни муносабати билан ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" доирасида вилоятимиз нуронийлари ўртасида юриш марафони ташкил этилди. 

Тадбирнинн очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Р. Қобилов, Ўзбекистон Қаҳрамони, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ. Нормуродовлар ҳафталикнинг аҳамияти, ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумот бериб, иштирокчиларни қутлади.

Дастлаб отахон ва онахонлар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишди. Шундан сўнг иштирокчилар Ислом Каримов кўчаси бўйлаб юриш марафонида қатнашишди. 

- Спорт билан доимий шуғулланаман,- дейди 86 ёшли Малик Мўминов.- Бугунги марафонда ҳам фаол қатнашдим. Дўстлар билан дийдорлашиб, кўнглимиз тоғдек кўтарилди. 

Тадбир давомида кексалар тарихий обидаларни зиёрат қилишди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган дастурхон атрофида нуронийлар дилдан суҳбат қуришди.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar 
www.facebook.com/samshaharhokim

2015-2019 © Maked by: SAKTRM