Шаҳар ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди

 doc xls

Сессияни шаҳар кенгаши раиси ўринбосари С. Зоҳидова олиб борди. Дастлаб сессия кун тартиби ва котиби тасдиқлаб олинди. Кун тартибидаги бириничи масала халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ўрни бўшаб қолган 6-Чорраҳа сайлов округи бўйича ўтказилган депутатлик сайлови тўғрисида бўлди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси И. Эргашевнинг 2019 йил 23 июнь куни ўтказилган сайлов якунлари ҳамда ушбу масаладаги шаҳар сайлов комиссиясининг қарори тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Шу асосда шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 6-Чорраҳа сайлов окуругидан шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Облоқулов Бобирмирзо Саломович шаҳар Кенгаши депутати сифатида эътироф этилди.
Сессияда шаҳар ҳокимининг “Шаҳар маҳаллий бюджет параметрларининг 2019 йил иккинчи чорак ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан шаҳар молия бўлими мудири И. Ахтамов маъруза қилди. 
Таъкидландики, шаҳар маҳаллий бюджетининг 2019 йил 6 ойидаги кўрсаткичлари бўйича жами даромадлари режаси 52 988,9 млн. сўм ўрнига ҳақиқатда 69 475,7 млн. сўмга, яъни прогноз режаси 131,1 фоизга  бажарилди.
Депутатлар кун тартибидаги 2019 йилнинг биринчи ярмида янги иш ўринлари яратиш давлат ва маҳаллий дастурлар бажарилишининг бориши ҳамда шаҳар прокуратурасининг 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги масалалаларни ҳам атрофлича кўриб чиқишди.
Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 2019 йил 1 ярим йилликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширган ишлари тўғрисида масала юзасидан бошқарма бошлиғи Ж. Қодировнинг ахбороти эшитилди.
Маърузачи ахборотида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун жами профилактик ҳисобга олинган шахслар 25,5 фоизга, яъни 5043 тадан 6332 тага кўпайганлиги қайд этилган бўлса, тузилган маъмурий баённомалар 14,1 фоизга, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 70,9 фоизга камайганлигини таъкидлади.
Кун тартибидаги Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларида 2019 йил май ойида ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида масала бўйича тақдим қилинган маълумотларга кўра, ўтказилган сайловларда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раислигига 2 нафардан ортиқ номзод кўрсатилган. Сайланган раисларнинг 54,3 фоизи биринчи марта сайланган. Раисларнинг 13 нафарини (6,2 фоизини) аёллар ташкил қилади.
Шаҳар адлия бўлимининг биринчи ярим йилликда амалга оширган ишлари тўғрисида бўлим бошлиғи П. Аҳмедов маъруза қилди. Маърузачи шаҳар адлия бўлимига ҳисобот даврида юридик ва жисмоний шахслардан жами 68 та мурожаат келиб тушганлиги, уларнинг 30 таси қаноатлантирилиб, 32 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилганлиги ва 6 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа идораларга юборилганлигини маълум қилди.
Сессияда шаҳардаги секторлар раҳбарларининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, шаҳар жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди. 
Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилди. Эшонқулов Шаҳзод Эшқуватович шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига, Раҳмутуллаев Алимардон Тўрамуродович шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тасдиқланди.
Сессия кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунинг билан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси якунланди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2019 © Maked by: SAKTRM