Мудофаа вазирининг ўринбосари Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказади

 doc xls

Жорий йилнинг 9 июль куни соат 10:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасидаги концерт залда Мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, нафақадаги соҳа ходимлари ва фуқаролар учун сайёр қабул ўтказади.

Унда вилоятдаги давлат идоралари, бўлим ва бошқармаларнинг масъул ходимлари ҳам иштирок этади.

Сайёр қабул соат 16:00 га қадар давом этади.

Мурожаат учун тел. +99 897-917-10-51, +99 899-571-10-51.

Манба: Zarnews.uz

2015-2019 © Maked by: SAKTRM