Самарқанд шаҳрида боғчага қамров 80 фоизга етказилади

 doc xls

Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Облоқулов «Очиқ мулоқот» кўрсатуви давомида айтиб ўтди.

Шаҳарда 2018 йилда 2 та боғча реконструкция қилиниб, 3 таси мукаммал, 26 таси жорий таъмирланган, янги 18 та хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасалари иш бошлаган.

Жорий йилнинг ўтган даврида эса 2 та нодавлат ҳамда 16 та оилавий боғчалар ташкил этилган.

Йил якунигача яна 2 та янги МТМ қуриш, 2 та МТМни реконструкция қилиш, 28 та нодавлат ҳамда 34 та оилавий МТМларни ташкил этиш режалаштирилган. Натижада мактабгача таълим муассасаларга болажонларнинг қамрови 80 фоизга етади.

 

2015-2019 © Maked by: SAKTRM