Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

Миллий байрамлар

Ўзбекистон Республикаси миллий байрамлари

1 январ - Янги йил

Янги йилнинг биринчи куни ҳисобланади. Янги йил байрами дунёдаги барча мамлакатларда йилнинг турли вақтларда кенг нишонланади. Янги йилнинг рамзи Қорбобо ва Қорқиз ҳамда ясатилган арча ҳисобланади. Соатлар миллари анаъанавий тарзда 12 соатни урган вақтда, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечанинг Янги йил кириб келади. Шу вақтда одамлар безатилган дастурхон атрофида ушбу байрамни ўз яқинлари билан кенг нишонлайдилар. Шунингдек турли совғалар билан бир-бирларини хушнуд этадилар.


14 январ - Ватан ҳимоячилари куни

Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуроллантириш кучларни ташкил этишга бағишланган. 1992 йил 14 январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ўқув юртлар ва бошқа ҳарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикция қарамоғига ўтиши тўғрисида қарори қабул қилинди. Шундай қилиб хусусий қуроллантириш кучлари ташкил этилди.1993 йилда 29 декабрда 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.


8 март - Халқаро хотин-қизлар куни

Халқаро хотин-қизлар куни - гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрамидир. Шунингдек, 8 Март куни "оналар куни" сифатида ҳам таниқлидир. Одамлар ушбу байрамни севги, меҳрбонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлайдилар. Баҳор ва Аёл тушунчалар қанчалик бир-бирини бог`лаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз. Табиат аёллар байрами баҳорнинг биринчи кунларига келиб тушиши худди аёллар гўзаллигини нафис гуллар билан таққослагалиги ҳам бекор эмас. Ушбу байрамда эркаклар ўз оналарига, турмуш ўртоқларига ва қизларига гуллар ва энг самимий тилаклар билан совғаларни берадилар.


21 Март - Наврўз

Наврўз қадимий миллий байрами ("Наврўз байрами") форс тилидан таржима қилинданда "янги кун" маъносини англатади. Наврўз байрами 21 март куни нишонланади ва янги йилнинг бошланиши ҳисобланади. Ушбу кун кеча билан кундузнинг тенглашган пайтидир. Ер бутунжаҳон астрономик тенглашган даврига кириб келади. Яна шу даврда яримшар бўйича йил фасллари ўзгариб туради, агар жанубий яримшарда куз келса, шимолий яримшарда эса - баҳор. Ушбу байрам барча ўсимликлар ва дарахтлар гуллаганда ва баҳор тусига кирган вақтда баҳор кириб келаётганда нишонланади. Ушбу байрамнинг кириб келиши билан кўпгина ўзбек оилалар турли миллий таомларни тайёрлайдилар: Сумалак, Ҳалим, Кўк сомса, Ош ва бошқалар. Мазкур таомлар одамзод организмига фойдали бўлган кўп витаминларга бойдир. Мамлакатимиз мустақилликкаэришгандан сўнг халқимизнинг қадимий урф-одатлари ва анъаналари кучга кирди, жумладан Наврўз байрамини нишонлаш ўзга хос тусга эга бўлди. Бу байрам барча халқларнинг дўстлик ва бирлик рамзига эга бўлган умумхалқ байрамидир.


9 май - Хотира ва қадрлаш куни

1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтахтида Хотира майдони очилди ва шу кундан буён 9 май Хотира ва қадрлаш куни деб нишонланмоқда. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қахрамонона ўлкамизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланган. Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маъногаэгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилганэркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбудий, Мунаввар-қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизни руҳини шодэтибэслаш ҳам фарз ҳам қарздур. Инсоният иккинчи жаҳон урушида қатнашган, бу аёвсиз жангу жадалда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини асло унутмайди.


1 сентябр - Мустақиллик куни

Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами - Мустақиллик кунидир. Ушбу байрам 1 сентябр куни маросимли ва ранг баранг шаклда нишонланади. Ушбу миллий байрам дўстлик, хайрия ва ҳар томонлама ҳурматга таянган халқимизинг барча орзуларини намоёнэтадиган байрамдир. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллатлар вакиллари миллатига, динига ва келиб чиққан ирқига қарамасдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаол нишонлайдилар. Санъат вакиллари шаҳарнинг истироҳат боғларида ва майдонларида турли шоуларни намоишэтадилар. Кўпгина хорижий меҳмонлар ва туристларэсда қоладиган анаънавий намойишларда иштирокэтадилар.


1 октябр - Устоз ва мураббийлар куни

Ҳар йили 1 октябр - Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонламоқда. Қадим замонлардан устозга бўлган чуқур хурмат ва эътироз сақланиб қолган. "Домла", "Муаллим", "Устоз" каби сўзлар ўз устозлардан нафақат билимларни ва ахолига бўлган ҳурмат муносабати ва Ватанга бўлган меҳрига эга бўлган ўқувчилар асрлар давомида миннатдорчилик ва иззат билан мурожжат этганлар. Мактаб ва ўқув муассасаларнинг ўқувчилари ҳаётнинг илк билимларини берган устозларга чуқур иззатдадирлар. Ушбу кунда ўқувчилар миннатдорчилик билан гуллар ва совғалар билан хаёт йўлида машаққатли меҳнат учун чин юракдан табриклайдилар


8 декабр - Конституция куни

Мамлакатимизда қонун устуворлиги давлатимиз сиёсатининг асосий тамойилларидан бири саналади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгаш томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинди. Конституция 6 бўлимдан, 26 бобдан ва 128 та моддадан иборат. Ушбу байран бутун Ўзбекистонда кенг нишонланади.


Рамазон ойидан сўнг нишонланадиган Ийд ал Фитр (Рамазон Ҳайити) ва Ҳаждан сўнг нишонланадиган Ийд ал Адха (Қурбон Ҳайити) байрамлари ҳам миллий байрамлар ҳисобланади, бироқ ушбу байрамлар нишонланадиган кунлар Ҳижрий календарга мувофиқ ҳар йили ўзгариб туради.


Киритилган вақти: 18/01/2016 16:39;   Кўрилганлиги: 423
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг