Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

СУД-ҲУҚУҚ ИДОРАЛАРИ ВА ОАВ ҲАМКОРЛИК ҚОНИҚАРЛИМИ?

Самарқанд шаҳрида Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши ҳамда «Демократия ва инсон ҳуқуқлари» нодавлат нотижорат институти ҳамкорлигида «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда ОАВнинг роли» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда иштирок этган вилоятдаги судлар, адлия бошқармаси, шаҳар ва туманлар адлия бўлимлари, корхона ва ташкилотлар ҳуқуқшунослари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан ҳуқуқий ахборотларни  ёритишдаги муаммолар муҳокама этилди.

– Юртимизда суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди «Демократия ва инсон ҳуқуқлари» нодавлат нотижорат институти директори Сайёра Хўжаева. – Айнан шу жабҳада суд-ҳуқуқ идоралари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорликни кучайтириш лозим. Бироқ бу борада ҳали қилинадиган ишлар, муаммолар кўп. Ушбу семинардан кўзланган мақсад ҳам шу муаммоларни бартараф этиш ва ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдир.

Семинар-тренинг давомида соҳа мутахассислари томонидан мавзуга доир маърузалар тингланди.

Шундан кейин иштирокчилар учун оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий мавзуларни ёритишнинг шакл ва усуллари юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.


Киритилган вақти: 05/11/2018 22:39;   Кўрилганлиги: 36
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг