Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

САМАРҚАНДДА "ЧЕЛЛЕНЖЕР" ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида эркак профессионал теннисчилар ўртасида ўтказилган "Челленжер" туркумидаги халқаро турнир якунига етди.

Мукофот жамғармаси 75 минг долларни ташкил этган мазкур турнирда дунёнинг 21 давлатидан 50 нафардан ортиқ теннисчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Яккалик баҳси финалида италиялик Лука Ванни испаниялик Марио Вилелла Мартинезни мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолиби бўлди.

Турнирнинг жуфтлик баҳси финал ўйинида ҳиндистонлик Срирам Балажи ва Вишну Вардҳан қозоғистонлик Тимур Ҳабибулин ҳамда украиналик Владислав Манафовга қарши баҳс олиб боришди. Икки сет натижасига кўра, ҳиндистонликлар биринчиликни эгаллади.

Ҳусан Элтоев.


Киритилган вақти: 21/05/2018 18:29;   Кўрилганлиги: 18
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг