Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

“Самарқанд шеър оқшомлари” туркий тилли ёшлар анжумани бошланмоқда

САМАРҚАНД – Бугун Самарқанд шаҳрида "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани бошланмоқда. Айни вақтда Самарқандда анжуманнинг чет эллик иштирокчилари кутиб олинаяпти.

Анжуманда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистондан таклиф этилган ёш ижодкорлар билан бирга ўзбекистонлик 25 нафар ёш шоир ҳам қатнашади.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад туркий халқлар ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлашдир.

Уч кунлик анжуманда мушоиралар, давра суҳбатлари ва машҳур шоирлар билан учрашувлар ташкил қилиш режалаштирилган. Анжуманда Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Хуршид Даврон ёшларга бошчилик қилмоқда.

"Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани 14-16 ноябрь кунлари ўтказилади.


Киритилган вақти: 14/11/2018 18:30;   Кўрилганлиги: 38
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг