Мурожаатлар учун телефон:

 0 (366) 231-06-09 

Ишонч телефони:

 0 (366) 233-24-96 
 
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

 

SAMARКAND CITY “Ипак йўли” фонди билан ҳамкорликда қурилади

Хитойнинг “Ипак йўли” фонди ижрочи вице-президенти Си Циньбо бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

2014 йил декабрь ойида Хитойда ташкил этилган мазкур инвестицион фонд Ипак йўли атрофидаги жойлашган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида йирик лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради.

Жорий йилнинг 6 июнь куни Пекинда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки вa Ипак йўли фонди ўртасида “Samarkand city-1” сайёҳлик зонасини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан “Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури” доирасида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа юртимизда туризм соҳасини замон талаблари даражасида тараққий эттиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Лойиҳа Самарқанд шаҳрининг машҳур тарихий ва маданий марказ сифатидаги туристик салоҳиятини ошириш ва “XXI аср Ипак йўли дурдонаси” яратилишини ўз ичига олади.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов меҳмонларни қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарга ташрифи билан қутлаб, вилоят иқтисодиёти, туристик салоҳияти ҳақида сўзлаб берди. Самарқанднинг Хитойдаги провинциялар ва йирик шаҳарлар билан яқин ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини таъкидлади. “Samarkand City-1” туристик зонасини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик ҳам икки томон учун ҳар жиҳатдан манфаатли бўлиши қайд этилди.

Хитойлик меҳмонлар туристик зона қурилиши режалаштирилган ҳудуд ва таклиф этилаётган лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, Самарқанднинг тарихий-маданий ёдгорликлари ва бошқа диққатга сазовор масканларга саёҳат уюштирилди.

Ғолиб Ҳасанов.


Киритилган вақти: 24/07/2018 19:55;   Кўрилганлиги: 34
 
Интерактив хизматлар
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг