Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНДДА ЕР СОТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ КОРРУПЦИОН ҲАРАКАТЛАРГА АЛОҚАДОР ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Самарқандда ер сотиш билан боғлиқ коррупцион ҳаракатларга алоқадор шахслар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда коррупцияга қарши кураш йўналишида, Самарқанд шаҳрида турар-жой биноларини қуриш учун ажратилган ернинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йилдаги 93-Қ-сонли қарори билан “Қорасув” массивида 16 қаватли турар-жой биноларини қуриш учун “Сам Қора-Сув Строй” МЧЖга 1 гектар ер майдони ажратилган.
Бироқ ер ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. “Я.О.”, 1978 й.т. “А.Н.” ва 1968 й.т. “А.К.”лар ўзаро жиноий тил бириктириб, ушбу ҳудудда ҳозирга қадар қурилиш ишлари олиб борилмагани, 2022 йил декабрь ойида ер майдони давлат захирасига қайтарилиши лозимлигини билган ҳолда, маҳаллий фуқарога мазкур ер майдонини 500 минг АҚШ долларига ҳокимият идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан келишилган маблағнинг 250 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олиндилар.
Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 
 
7-Aprel, 2022-yil 12:50 |