Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

QISQA XABARLAR.

Qisqa xabarlar.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ташаббуси билан “Open byudjet” порталида овоз йиғиш орқали маблағларни ютиш тизими йўлга қўйилиб, шаҳардаги ижтимоий соҳа объектлари учун 10 миллиард 548 миллион 705 минг сўм ажратилган. 

Жорий йилнинг 5 март кунидан овоз йиғиш бошланиб, 1 апрелга қадар тўлиқ тугалланиши ва ғолиблар саралаб олиниши кўзда тутилган. Ушбу жараёнда Самарқанд шаҳар мактабгача таълим ташкилоти бўлими тасарруфидаги 46 та жорий ҳамда мукаммал таъмирга муҳтож давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз ташаббусларини билдириб чиққан.

Шунингдек, йил якунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 3 та мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаб, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
7-Aprel, 2022-yil 12:32 |